Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари

Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари

  1. Халқ хужалигидаги хисоб турлари ва унинг хусусиятлари
  2. Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш принциплари.
  3. Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.
  4. Бухгалтерия хисобига қуйиладиган талаблар ва бухгалтерия усуллари.

Хужалик ҳисоби ягона бир тизим булиб, унинг ажралмас, бир-бири билан узаро боёлиқ 3 тури мавжуд:

  1. Тезкор ҳисоб, бу ҳисоб халқ хужалиги тармоқлари корхона, муассаса, ташкилотларининг айрим бир булимларида содир булаётган хужалик жараёнлари ҳақида зарурий маълумот ва курсаткичларни жорий кузатиш ва назорат этиш орқали тегишли жойларга етказиш ва бу маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради. Бу ҳисобда ҳамма алоқа воситаларидан (телефон, телеграф, оёзаки ёки ҳужжатлардан) фойдаланилади, шунингдек, улчов бирликларининг 3 туридан ҳам фойдаланилади. Тезкор ҳисобнинг узига хос хусусиятларидан яна бири маълумотни тезда йиёилиши ва тезда етказилишидир. Мисол, товар заҳиралари миқдори, ходимларнинг ишга келган ёки келмаганлиги, меҳнат ҳақи берилгани, мол етказиб берувчилардан товарлар келганлиги, сотилган товардан келган тушум ва х.к лар ҳақидаги тезкор маълумотлар.
  2. Статистика ҳисоби маълум бир вақтда бутун халқ хужалиги ҳамда алоҳида бир олинган корхона, ташкилот, муассасалар ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодалаш. Статистика ҳисоби хужалик фаолиятини бир турдаги оммавий ҳодисаларни: маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат унумдорлиги усиши, таннархни пасайтириш, режани бажарилиши, шу билан бирга ижтимоий — иқтисодий ҳодисаларни, яъни аҳоли сонини узгариши, маданият, согликни саклаш ишларини бориши ва бошқаларни урганади, ҳамда назорат қилади.

    Статистик ҳисобда муайян методик усуллардан, яъни статистик кузатиш, статистик йиёиш, статистик гуруҳлаш, урта миқдорни олиш, танлаб урганиш ва хакозолардан фойдаланилади. Статистик ҳисобда ҳам 3 улчов бирликлари қулланилиши мумкин. Статистик ҳисобда тезкор ҳисоб ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланилади.

  3. Бухгалтерия ҳисоби корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг хужалил мабла\лари, уларни ташкил топиш манбалари ҳамда улар ҳаракати натижасида содир буладиган хужалик жараёнларини узлуксиз ва ёппасига кузатиб, кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳаммасини улчаш, баҳолаш ва текшириб, уларни ҳужжатларда тулиқ ифодалаб акс эттириш, ҳамда уларни пул улчовида умумлаштиришдан иборат.

Бухгалтерия ҳисобида 3 улчов бирлигидан фойдаланилсада, аммо ягона пул улчов бирлигида умумлаштирилади, бундан ташқари бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда акс эттириш лозим.

14 стр., 6987 слов

Учет материально-производственных запасов на складах и в бухгалтерии

... всех предприятий страны. Это определяет актуальность вопросов, связанных с учетом производственных запасов на предприятиях. Цель курсовой работы - рассмотреть учет производственных запасов на складах и в бухгалтерии МУП «Автомобилист», и изучить пути повышения эффективности использования материальных ценностей. Реализация ...

Хужалик ҳисобида қуйидаги улчов бирликларидан фойлаланилади:

  1. Натура улчови.
  2. Пул улчов бирлиги.
  3. Меҳнат улчов бирлиги.

1. Натура улчов бирилиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, бухгалтерия ҳисоби аналитик ҳисобида кенг қулланилади. Бу улчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак булади. Масалан, болалар оёқ кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо (метр, кг, дона ва х.к).

2. Пул улчов бирлиги хужалик жараёнлари ва воситаларини ягона улчовда (пулда) умумлаштиришда қулланилади.

3. Меҳнат улчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хужалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф булган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва хакозоларни аниқлашда қулланилади. Савдо корхонасида эса маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, иш куни, ишчи кучи, ва х.к. ни аниқлашда керак булади. Меҳнат улчов бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китобларни олиб бориҳда ҳам аҳамиятлидир. Меҳнат улчов бирликлари натура улчов бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради.

Ҳужалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати узига хос принципларга амал қилмоёи керак. БХМСнинг биринчи сонида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қуйидагилар келтирилган:

  • икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш.
  • узлуксизлик.
  • хужалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш.
  • ишончлилик.
  • эхтиёткорлик.
  • мазмуннинг шаклдан устунлиги.
  • курсаткичларнинг киесийлиги.
  • молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги.
  • активлар ва мажбуриятларнинг хақикий баҳоси.
  • ҳисобот даври даромадлари ва ҳаражатларининг мослиги.
  • тушунарлилик.
  • аҳамиятлилик.
  • муҳимлик.
  • хаққоний ҳолис тақдим этиш.
  • тугатилганлик.
  • изчиллик.
  • уз вақидалик.
  • оффсеттинг (моддаларнинг узаро қопланиши).

  • холислик.

Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий хужалик фаолияти ҳақида тулиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди.

Икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш принципи хужалик жараёнларини счетларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган ҳолда акс эттирилишини билдиради. Ушбу принципга кура, хужалик жараёни суммаси бир счетнинг дебети ва иккинчи счетнинг кредитида акс эттирилади.

Узлуксизлик принципи хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини ҳаракатида булмайди. Агар корхона фаолиятида узлуксизлик принцип бузилиш муҳити мавжуд булса, ҳисоботда бериладиган тушунтириш ва изоҳларда бу хакда маълумот келтирилиши лозим.

Узлуксизлик принципи заминида хужалик юритувчи субъетларда хужалик фаолияти давомида узлуксиз равишда бухгалтерия ҳисоби юритилиши шартлиги етади. Корхона фаолияти тугаганида, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади.

Хужалик муомулалари, активлар ва пассивларни баҳолаш принципи корхона барча мулкларини ва руй берадиган барча хужалик жараёнларини ягона пул баҳосида улчанишига асосланган. Узбекистон Республикасида пул улчови сум ва унинг қисми тийинда олиб борилади.

28 стр., 13796 слов

Правові засади банківського регулювання та банківського нагляду

... співвідношення понять "банківське регулювання" та "банківський нагляд". Наприклад, на думку В.П. Полякова, банківське регулювання - це система заходів, за допомогою яких держава через центральний банк забезпечує стабільне та безпечне функціонування банківської ...

Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, хатосизлигига асосланади. Молиявий ҳисоботни нақадар ишончли булиши, бухгалтерия ҳисоби дастлабки хужжатлардаги маълумотларни нақадар хаққоний эканлигига боёлиқдир.

Эхтиёткорлик принципига риоя этилганда молиявий ҳисобот шаклларида активлар ва даромадлар баҳосини ошириб ва мажбуриятлар ҳамда ҳаражатлар баҳосини пасайтириб курсатилишига йул қуйилмайди.

Мазмуннинг шаклдаги устунлиги принципи юридик шаклдан иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам уларнинг юридик шаклига мос келавермайди. Масалан, корхона уз фаолияти давомида узоқ муддатга ижарага олган асосий воситадан фойдаланилади, юридик нуктаи назардан бу асосий воситалар корхона мулки ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади.

Курсаткичларнинг қиёсийлиги принципи халқ хужалиги корхоналари маълумотларини узаро таққослаш, шунингдек, бир корхона ичида бир неча ҳисобот даврлари курсаткичларини таққослаш имкониятини яратилишини билдиради.

Корхоналар курсаткичларини қиёслаш халқ хужалиги тармоқлари буйича маълумотларни жамлашда, таҳлил этишда, солиштиришда керак булади. Шунингдек, ташқи фойдаланувчилар улар учун керакли булган корхоналар курсаткичларини қиёслаб олишлари учун имконият булиши шарт.

Корхоналарни утган давр курсаткичлари билан ҳисобот даврлари маълумотларини таққослаш шу корхона ички бошқаруви учун ҳам зарурдир.

Молиявий ҳисоботнинг бетаравлиги принципига кура, ҳисоб ишларида хеч қандай манфаатдорликларга эътибор бермаслик, ёайрли хатоларга йул қуймаслик зарур.

Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос булишига таянади.

БХМС ларида курсатилган баъзи бир ҳолларда хақикий баҳолар сотиб олиш баҳосидан фарқ қилиши мумкин.

Ҳисобот даври даромадлари ва ҳаражатларининг мослиги даромад ва ҳаражатлар тегишли ҳисобот даврида акс эттрилишини назарда тутади. Масалан, келгуси давр даромадлари, келгуси давр ҳаражатлари, амортизация ажратмалари кабилар бир неча ҳисобот даврлари орасида такимланади.

Тушунарлик принципи ҳисоб ва молиявий ҳисоботлар маълумотларини фойдаланувчилар учун оддий ва тушунарли булишга асосланган.

Аҳамиятлилик принципи деганда, молиявий ахборотлардан фойдаланувчилар учун корхона хужалик фаолиятини баҳолаш, таҳлил этиш, тегишли қарор қабул қилишда ҳисоб маълумотларини нақадар аҳамиятлилигини билдиради.

Ахборотнинг аҳамиятлиги унинг моҳияти ва қийматидан келиб чиқиб белгиланади.

Муҳимлик принципи ахборотнинг фойдаланувчилар учун нақадар кераклигидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, ахборот курсатилмаса ёки нотуёри курсатилса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг тегишли иқтисодий қарорлар қабул қилишига салбий таъсир этса, муҳимлик принципи юзага келади.

Хаққоний холис тақдим этиш. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувиларда субъектнинг молиявий ҳолати, муомулалалар натижалари, пул мабла\лари ҳаракати ҳақида хаққоний ва холис тасаввур хосил қилиш керак.

Тугатилганлик принципи замирида молиявий ҳисоботни ишончлигига эришиш мақсадида барча ахборотларни тулиқ ва тугатилган булиши тушунилади.

Изчиллик принципи ҳисоб сиёсати бир даврдан бошқа даврга изчил утказилишини назарда тутади. Изчиллик принципига риоя этиш натижасида қуйидаги имкониятлар яратилади.

44 стр., 21758 слов

Виды кредитов коммерческих банков

... та iншi. В ринкових умовах господарювання основною формою кредиту є банкiвський кредит, тобто кредит, що надається комерцiйними банками рiзноманiтних типiв i видiв. Надання грошових коштiв ... кредитора. Суб'єктами кредитних вiдносин в сферi банкiвського кредиту виступають господарюючi органи, населення, держава i банки. Комерцiйнi банки можуть надавати кредити усiм су’єктам господарської дiяльностi ...

  • хужалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги узгаришларни аниқлаш, таҳлил қилишда турли хиобот даврлари молиявий ҳисоботларини қиёслаш;
  • молиявий ҳисобот бандларини гуруҳлаб, кредиторлик қарз суммалари эса «Пассив» булимида курсатилади;
  • БХМС га кура, 4010 «Олинадиган счетлар» счети буйича дебиторлик қарзи суммаси ушбу суммадан 4910 «Гумонли қарзлар юзасидан заҳиралар» счетидаги сумма айирилганидан кейинги қолдиқ сумма сифатида баланс активида акс эттирилади:
  • Даромадлар, зарарлар алоҳида ҳолда ҳам, умумлаштирилганда ҳам унча аҳамиятли булмаса умумлаштирилади.

Юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари даромад ва ҳаражатлар, актив ва пассив моддалари узаро қопланиши мумкин эмас.

Агар даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобланган булса, молиявий ҳисоботлар иловаси изоҳларда муҳимлик принципга кура, ёритилади. Масалан, дебиторлик қарзи «Олинадиган счетлао» банди буйича акс эттирилишида, «Шубҳали қарзлар буйича қарзлар» суммаси айирилганидан сунг акс эттирилган булса, йиллик ҳисобот иловаси тушунтириш хатида ҳар иккала счет суммалари алоҳида – алоҳида ёритилиши шарт.

Уз вақидадалик принципи ахборотни фойдалигини таъминлайди. Ҳисоботни уз вақидада тегишли фойдаланувчиларга етказилмаслиги ахборотни аҳамиятлилик даражасини камайтиради.

Ахборотни уз вақидада етказилмаслиги фойдаланувчиларни тегишли қарорлар қабул қилишдан кечиктиради ёки нотуёри хулоса чиқаришига сабаб булади.

Оффсеттинг (моддаларнинг узаро қопланиши).

Активлар ва пассивлар уртасида узаро қопланишни амалга ошириш мумкин эмас (бошқа БХМС ларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Холислик принципи молиявий ҳисоботда ёритилган субъектнинг молиявий ҳолати, хужалик фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқими ҳақидаги маълумотларни холис булишини таъминлайди.

Холислик принципига риоя этишда БХМСни бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ва молиявий ҳисоботни тузиш асосий тамойилларига амал қилиш зарур.

Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги узгаришлар тезлиги БХМС да ишлаб чиқилмаган ҳолатларни юзага келишига сабаб булиши мумкин.

Хужалик юритувчи субъект холисона равишда БХМС асосида мустақил ҳисоб юритиш сиёсатини танлайди ва қуллайди. Хужалик юритувчи субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул қилинган мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак.

3. Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.

Бухгалтерия ҳисоби халқ хужалигидаги ҳар бир корхона ташкилот муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хужалик фаолиятини тулиқ еритиб беради. Хужалик фаолиятини амалга ошириш учун эса, албатта хужалик мабла\ларига, уларни ташкил топиш манбасига эга булишлари зарур булади, ҳамда албатта турли хужалик жараёнлари орқали бу мақсадга эришадилар. Шундай қилиб, умумий таърифни қуйидагича бериш мумкин:

Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хужалик мабла\лари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хужалик жараёнлари натижасида узгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тулиқ, аниқ, туёри акс эттириб боришдир. Бухгалтерия ҳисоби бир корхона маълумотлари билан чегараланмайди, сабаб, уларнинг ҳисоботлари тегишли ташкилотларга белгиланган муддатларда йиёилиб, жамланиб, бутун халқ хужалиги буйича маълумотлар олинади, натижада улар фаолияти устидан назорат ва бошқарув олиб борилади.

6 стр., 2706 слов

Камеральная бухгалтерия

... регистрации фактов хозяйственной жизни. В контрольной работе рассмотрим камеральную бухгалтерию, а также возможность возрождения камеральной бухгалтерии для удовлетворения информационных потребностей представителей малого бизнеса ... очередь, бюджетные назначения. 2. Авторы теории камеральной бухгалтерии Австриец И. Шротт был крупнейшим теоретиком камеральной бухгалтерии, он видел цель учета в том, ...